22.12.2024, Якшанба

“Учинчи Ренессансга менинг қўшган ҳиссам!”

Бугун туман ҳалқ таълими бўлимига қарашли 30-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган тадбир шу мавзуда бўлиб ўтди.

Бугунги кунда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ш.Каримбоев ўзи таълим олган мактабига элликка яқин янги нашрдан чиққан, тарихий, назм ва бошқада жанрлардаги бадиий адабиётлар тўпламини совға қилди.


Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Ж.Сеттиев, мактаб директори Б.Ваисов, қолаверса  ўқувчи ёшлар инсон маънавий етуклигида катта роль ўйновчи манба-китоб келтирган тадбиркорга ўз миннатдорчилигини билдирдилар.


Бу китоблар албатта китобсевар ёшлар учун катта совға бўлди. Ишонамизки, маънавий озуқа манбаидан унумли фойдаланган  ёшларнинг келгуси ҳаётида эзгулик сари етакловчи маёқ бўлади.


Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.