22.12.2024, Якшанба

Кўргазмали семинар бўлиб ўтди

Деҳқончилик йилнинг ҳар бир фаслидан унумли фойдаланишни талаб этади. Шу боис йил ўн икки ой деҳқон учун долзарб давр бўлиб ҳисобланади. Ҳосилдан бўшаган ерларни қишга тайёрлаб дам бериш, эрта баҳордан экин майдонларини тобга келтириш, белгиланган муддат ичида экиш мавсумини якунлаш ишлари фермерлардан ғайрат, шижоат талаб этади.  Ерга биринчилардан бўлиб оқ-олтин  уруғларини қадаган деҳқонларимиз бугун униб чиққан чигитларга биринчи  ишлов бериш ишларини бошлаб юбордилар. Хусусан, 2021 йил ҳосили учун бу йил “Кўна Тўрткўл лочини” фермер хўжалигининг жами 49.9 гектар майдонининг 29 гектарига чигит экилди.


Бугун ушбу фермер хўжалигида униб чиққан чигитларни культивация қилиш бўйича кўргазмали семинар ўтеазилди. Кўргазмали семинарда Тўрткўл тумани ҳокими Р.Шамуратов ва  сектор раҳбарлари,қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари қатнашдилар. Семинарда пахтага ишлов бериш, парвариш қилиш борасида тавсиялар берилди.                                                                                                                           Ернинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланиш мақсадида дала четларига маккажўхори ва қовоқ уруғлари ҳам экилди.



Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.