22.12.2024, Якшанба

КУЛЬТИВАЦИЯ БЎЙИЧА ДАЛА СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Далаларда униб чиққан ғўза майдонларида культивация тадбирларини сифатли ўтказиш,  фермер ҳўжаликларидан  мехнат ва эътибор талаб қилади. Беруний туманида 2021 йилда 10минг 30 гектар ерга чигит экилиши режалаштирилган бўлиб, униб чиққан майдонларда культивация тадбирларини сифатли ўтказиш бўйича дала семинари, туманидаги Махтумқули ОФЙ ҳудудидаги “Жамшид Мадатбоев” фермер ҳўжалигида бўлиб ўтди.


Мазкур фермер ҳўжаликда жорий йил 58 гектар майдонга пахта экилиши режалаштирилган бўлиб, пахта экиш тадбирлари билан бир қаторда ғўзага ишлов бериш жараёнлари ҳам бошлаб юборилган. Бундан ташқари 12 гектар майдонга ғалла экилиб, парвариш қилинмоқда.  Кўргазмали семинар давомида туман ҳокими А.Сапарбаев бу йилга ҳосил баракали бўлиши учун барчамиз бирдамликда ҳаракат қилишимиз зарур дея тушунтириб ўтди. Семинарда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув ҳўжалиги бўйича ўринбосари С.Урунбаев, Агроинспекциянинг туман бўлими бошлиғи У.Қаландаров, Қишлоқ ҳўжалиги бўлими бошлиғи Ф.Рейимбоев, фермер ҳўжалиги раислари ва соҳа мутасаддилари иштирок этди.

 

 Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати