22.12.2024, Якшанба

Қорақалпоғистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташабусси билан туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари учун маҳаллабай ишлаш тизими бўйича малака ошириш курслари бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5843-сонли Фармонида давлат органлари ва ташкилотлари давлат фуқаролик хизматчиларининг ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ҳар йили қисқа муддатли (30 — 60 соатли) малака ошириш курсларидан ўтиши лозимлиги кўрсатилиб ўтилган.


Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йили 29-декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўрта ва қўйи бўғин бошқарув ходимларини янгича талаблар, хусусан, “маҳаллабай” ва “фуқаробай” тизими асосида самарали ишлашга ўргатиш, шунингдек уларни республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида хабардор қилиш ва мунтазам малакасини ошириб бориш юзасидан бир қатор топшириқлар берилди.



Мазкур фармон ва топшириқлар ижросини таъминлаш мақадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан 2021 йилнинг март-апрель ойларида Қорақалпоқ давлат университетида туман (шаҳар) ҳокимликларининг ўринбосарлари учун малака ошириш курси ташкил этилмоқда.

Бугун Қорақалпоқ давлат университетида ушбу малака ошириш курсларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.



Мазку тадбирнинг очилишида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари  А.Давлетов , Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари Р.Маткурбанов , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари С.Хожаметов ҳамда Қорақалпоқ давлат университети ректори А.Реймов иштирок етди.