Ёдингизда бўлса, жорий йилнинг январь ойида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов Қорақалпоғистон Республикасидаги 220 кВли «Беруний» ҳамда Хоразм вилоятида жойлашган 220 кВли
«Хоразм» подстанцияларининг куз-қиш мавсумидаги фаолияти, умуман электр энергетика тармоғи, хусусан магистрал электр тармоқлари тизимида олиб борилаётган қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бевосита
ўрганиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига уюштирган хизмат сафари тафсилотлари билан таништирган эдик.
«Ўзбекистон
миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Д.А.Исақуловнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига хизмат сафари тафсилотлари
Батафсил:
http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/693
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан
мамлакатимизнинг барча вилоятларида электр таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида қурилиш-монтаж ишлари, модернизация-реконструкция дастури асосидаги бажарилаётган амалиётлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон
Республика Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаковнинг Қорақалпоғистон Республикасига 2020 йил 23 апрель кунги ташрифи якунлари бўйича қабул қилинган 24/1-сон
баёнида Беруний туманида жойлашган 220/110/10 кВ «Беруний» подстанциясида қуввати 125 МВА бўлган қўшимча автотрансформатор ўрнатиш орқали ҳудуддаги электр таъминоти яхшиланиши, шунингдек, ишлаб чиқариш қувватларини бирмунча ошириш бўйича бир қатор топпшириқлар берилган эди.
Ҳозирги кунгача «Беруний» подстаниясида қуввати 125 МВА бўлган 1 дона автотрансформатор ишлаб турган эди ва ушбу подстанция орқали Беруний, Тўрткўл, Элликқалъа ва Амударё тумани аҳолиси, шунингдек Қораўзак туманида жойлашган саноат корхоналари электр энергия билан таъминланади. Модернизация лойиҳаси доирасида «Беруний» подстанциясининг ҳозирги кундаги электр схемаси ўзгартирилиб, 220 кВ, 110 кВ ва 10 кВ тақсимлаш қурилмалари кенгайтирилиб, ўтказувчанлик қуввати икки бароборга оширилди.
Юқорида таъкидланганидек, модернизация лойиҳаси доирасида 1 дона 125 МВАга эга бўлган АТДЦТН-125 типидаги автотрансформатор, 2 комплект 220 кВли элегазли ўчиргич, 1 комплект 110 кВ элегазли ўчиргич, жами 7 комплект 110–220 кВли ажратгичлар, 1 комплект 220 кВ
кучланиш трансформатори, 3 комплект 110–220 кВ ток трансформатори, 3 комплект
10 кВ КРУ ячейкаси ва 1 дона 400 кВА қувватга эга бўлган (подстанциянинг ўз эҳтиёжи учун) трансформатор ўрнатилди.
Бундан ташқари, лойиҳанинг иккинчи босқичида «Беруний» подстанциясида АТ-1 ва АТ-2 автотрансформаторларининг реле ҳимояси ва автоматикаси қурилмаларини замонавий микропроцессор терминалли шкафларга ўзгартириши кўзда тутилган бўлиб, мазкур амалиётлар ҳам ниҳоясига етказилмоқда.
Хуллас,
2021 йил 15 февраль куни «Беруний» подстанциясида 125 МВА қувватга эга бўлган АТ-2 автотрансформаторига кучланиш берилди, синов муддати белгиланган тартибда муваффақиятли ўтказилди ва автотрансформатор ишга туширилди.
Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши Қорақалпоғистон Республикасининг жанубида жойлашган Беруний,
Тўрткўл, Элликқалъа ва Амударё тумани аҳолисини узлуксиз электр энергия билан таъминлаш ишончлилигини оширади. Шу билан бирга, қуввати оширилган юқори кучланишли подстанция ўзининг барқарор фаолияти билан юқорида номлари санаб ўтилган туманлар ҳамда Қораўзак тумани Қаратау тоғ ҳудудида жойлашган саноат корхоналарининг янада ривожланишига замин яратади.
Айни
пайтда объектнинг эстетик ҳолатини яхшилаш мақсадида подстанция бино ва иншоотларини мукаммал таъмирлаш
ишлари олиб борилмоқда. Бино ва иншоотлар замонавий энергия тежовчи электр ёритиш ускуналари, иситиш тизими, ойна ва эшик ромларига алмаштирилиши режалаштирилган.
Бир сўз билан
айтганда, Ҳукумат қарори ва топшириқлари, Энергетика вазирлигининг кўрсатмалари ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раҳбариятининг модернизация-реконструкция дастури бўйича Қорақалпоғистон Республикасида бир қатор қурилиш-монтаж ишлари давом эттирилмоқда.
Сергей
Умбетов, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ «Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари» филиали директори
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати