Ноаънанавий учрашув ва ёшлар билан давра суҳбати, Беруний тумани ҳокими Атабек Сапарбаев ва Ёшлар ишлари агентлиги бошлиғи Руслан Еччанов билан биргаликда лидер ёшлар даврасида, бир пиёла чой устида тумандаги муҳташам Осиё Гранд ресторанида бўлиб ўтди. Ўзаро суҳбатлар, фикр алмашинувлар ва мавжуд муоммоларнинг ечимига қаратилган учрашув ўзгача руҳда ўтказилди. Бугуннинг ёшлари ҳар томонлама зукко, уддабурон ва тадбиркор бўлиши керак. Учрашувдаги тадбиркор ёшлар ўз соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар берди.
Хитойлик тадбиркорлар фикрига кўра “Минимал харажат максимал фойда” ни келтириб чиқаради. Паррандачилик йўналишида иш бошлаган Усмон Эгамбердиевнинг режалари катта. Парранда гўшти ва тухум йўналишида иш фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида 3 гектар ерда янгидан қурилиш бошлаш ниятида. Даромад яхши 3 йилдан бери шуғулланаман ва ўзим тенги 6 нафар ёшлар билан бирга ишлайман. Бизнес фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларни ҳамкорликка чақираман дея айтиб ўтган бўлса, IT йўналишида малакага эга бўлган Зафар Мирзахмедов интернет тармоғида Беруний туманига оид янги лойиҳани амалга ошириш борасида, инновацион ғояни илгари сурди. Ёшлар ташаббускор бўлиши керак, мақсад сари бир қадам олдинда юрган инсон маррага тез етади.
Робототехникага қизиқувчи ва
ўз ишларини чизмаларда акс эттирган 58-сонли умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Атабек Сапарбаев туманда робототехника
ва ёшлар лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича фикрлар билдирди. Маррани билим, тажриба ва ҳаракат билан
эгаллаш сиз ёшларнинг қўлингизда бўлиши керак. Турли мотивацион ва хаётий
мисолларга бой бўлган даврадаги очиқ суҳбатлар ёшлар хаётида янгиланишларга
сабаб бўлишига ишонамиз. Ёшлар билан учрашувлар давом этади...
Беруний
тумани ҳокимлиги ахборот хизмати