Ёшлар дафтарига кирган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги
берунийлик ёшлар учун тумандаги бир
қатор ишлаб чиқариш корхоналарига медиа тур ташкил қилинди.
Медиа тур Беруний тумани ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан
ташкил этилган бўлиб, медиа тур доирасида
ёшлар тумандаги "Асқар Акфа" МЧЖ, "Алаваддин Кунжи
ИЧ" МЧЖ, "Айнур КНК" МЧЖ, "Беруний Мел" МЧЖ ларда
бўлди, тадбиркорлар билан ишлаб чиқариш жараёнлари ва тадбиркорлик сирлари
ҳақида сухбатлашишди. Бизнес сирлари, бозордаги талаб ва таклиф ишбилармонлар
томонидан ёшларга тушунтирилди.
Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати