Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан жорий йил 15-март куни Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ва тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда “Баҳорги туристик мавсум бошланди: саёҳатга марҳамат!” туризмнинг баҳорги мавсумининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Вазирлар Кенгаши Раисининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Расул Зарикеев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг маданият ишлари бўйича маслаҳатчиси Гулбахар Изентаева, Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Байрам Кусекеев, маданият сан’ат муассасалари, маҳаллий туристик ташкилотлар, умумий овқатланиш шаҳобчалари ва ОАВ вакиллари иштирок етди.
Тадбир давомида янги мавсумнинг очилиш маросими, туризм
соҳасида фаолият юритаётган ташкилот вакиллари билан соҳанинг янада ривожланиши
бўйича муҳокамалар, туризм соҳасидаги тадбиркорлар учун берилган имтиёзлар
тақдимоти, миллий бахши ва жировларнинг концерт дастури бўлиб ўтди. Тадбир
маҳаллий ҳунармандлар ва туризм соҳасида хизмат кўрсатаётган бир қатор
ташкилотларнинг кўргазмаси билан якунланди.
Қорақалпоғистон Республикаси туризмни ривожлантириш ҳудудий
бошқармасининг ахборот хизмати