30.10.2024, Чоршанба

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ


Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар ва туманларда
электрон аукцион савдоларига қўйиладиган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини ҳар бир туман (шаҳар) кесимида минимал
қийматини тасдиқлаш тўғрисида

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ 

“Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш хамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ–4427-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарорларига мувофиқ, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали доимий фойдаланишга беришнинг минимал қийматини белгилаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси ҳамда Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан 2021 йилнинг I ярим йиллиги учун тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали доимий фойдаланиш ҳуқуқи (0,01 га майдон) юзасидан ишлаб чиқилган минимал қиймати бўйича тавсиялари маъқуллансин.

2. Нукус шаҳар ва туманларда тадбиркорлик субъектларига инвестиция киритиш ва ижтимоий мажбурият юклаш шарти билан тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали 0,01 га ер майдонини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан беришнинг минимал қиймати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки, ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг ҳар бир туман (шаҳар) учун минимал қийматини белгилашда ер солиғининг йиллик миқдори, ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишларининг қиймати ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид харажатлар, ер участкасининг жойлашган жойи, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталарининг мавжудлиги каби мезонлари инобатга олинсин.

4. Нукус шаҳар ва туманлар ҳокимлари, Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазирлиги (Ж.Бердиханов), Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси (И.Тлеуов), Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси (У.Жалилов) билан биргаликда белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш мақсадида аукцион савдоларига чиқарилишини таъминласин.

5. Нукус шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан аукцион савдоларида сотилган ер майдонларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан доимий мониторинг олиб борсин ва мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда ер участкасини захирага олиш чоралари кўрилсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси (Х.Бекчанов), Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси (И.Тлеуов), Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси (У.Жалилов), Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси (Б.Мадаминов) бўш ер майдони ва биноларни минимал қиймат баҳосига қатъий риоя қилиниши ҳамда маҳаллий бюджетга пул тушумларини ўз вақтида ва тўлиқ туширилишини таъминласин.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси (Х.Бекчанов) Нукус шаҳар ва туманлар учун ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қийматини мазкур қарор тасдиқланган санадан эътиборан бир иш куни ичида «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш чорасини кўрсин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2020 йил
14 августдаги 217-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясига (Н.Жақсимуратова), Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникация бошқармаси (А.Бекмуратов), Қорақалпоғистон Ахборот агентлигига (Б.Нурабуллаев) ва “Еркин Қарақалпақстан” ҳамда “Вести Каракалпакстана” газеталари таҳририятига (Қ.Байниязов) мазкур қарорни белгиланган тартибда аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, мақолалар чоп этиш ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш тавсия этилсин.

10. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгилаб қўйилсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Н.Ерлепесов Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари (Б.Хабибуллаев, Е.Аташов, С.Хожаметов) зиммаларига юклатилсин.

 

 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

Қ. Сариев