22.12.2024, Якшанба

Тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларнинг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш бўйича хизматлар учун тўловларнинг чекланган миқдорларини тасдиқлаш ҳақида

 

ОЙИҲА

Тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларнинг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш бўйича хизматлар учун тўловларнинг чекланган миқдорларини тасдиқлаш ҳақида

 

 “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сон қарорига асосан ҳамда республикада тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларнинг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш бўйича хизматлари учун тўловларнинг чекланган миқдорини белгилаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

 

ҚАРОР   ҚИЛАДИ:

 

1.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
22 декабрдаги 1010-сон “
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2.  Мазкур қарорга асосан:

2018 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолати тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар томонидан ҳам текширилиши мумкинлиги;

2021 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил
5 февраль кунги СМ/06-02/434-сонли ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 11 февраль кунги
02-05/353-сонли хатлари билан берилган таклифлари мақуллансин.

3.  Тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларнинг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш бўйича хизматлар учун тўловларнинг чекланган миқдори мазкур қарорнинг 1 ва 2-иловасига мувофиқ тасдиқлансин.

4.  Ушбу қарор “Еркин Қарақалпақстан” ҳамда “Вести Каракалпакстана” газеталарида расман эълон қилинсин ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, ҳамда расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга кириши белгилансин.

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Н.Ерлепесов зиммасига юклатилсин.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси


Қ. Сариев