22.12.2024, Якшанба

Аҳолининг ижтимоий муҳофазасини такомиллаштирилади

Тўрткўл тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги “Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №308-қарорини мазмун моҳиятини тўлиқроқ тушунтириш, ҳамкорликдаги ишларни йўлга қўйиш мақсадида овул ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари, тегишли ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.



Ўтказилаётган долзарб мавзудаги йиғилишга Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари М.Аҳмедова, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири У.Сабуров, Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи А.Убайдуллаевлар қатнашди.

Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.