Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг катта мажлислар залида вояга етмаганлар ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, шаҳар ва туманлар идоралараро комиссиясининг 2020 йил давомида амалга оширилган ишлари муҳокама қилинди.
Вояга етмаганлар ишлари бўйича Қорақалпоғистон
Республикаси идоралараро комиссиясининг навбатдаги мажлисида Қорақалпоғистон
Республикаси прокуратураси ва Вояга етмаганлар ишлари бўйича Қорақалпоғистон
Республикаси идоралараро комиссия аъзолари, туман (шаҳар)лар ҳокими
ўринбосарлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиқлари ва уларнинг
биринчи ўринбосарлари, халқ таълими бўлими мудирлари, Ички ишлар бўлими
бошлиқлари, тиббиёт бирлашмаси бошлиқлари, Ёшлар ишлари агентлиги бўлим
бошлиқлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро
комиссиясининг масъул котиблари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок
этди.
Ўтган йилнинг 12 ойи давомида вояга етмаганлар ишлари
бўйича шаҳар ва туман комиссиялари иш-режаларига мувофиқ бир қанча ижобий ишлар
амалга оширганлиги билан бир қаторда, хато ва камчиликларга ҳам йўл қўйган.
Кегейли, Қонликўл ва Бўзатов туманларида вояга етмаганлар томонидан 2019 ва 2020 йиллари умуман жиноят содир этилмаган.
Кун тартибидаги иккинчи масала Вояга етмаганлар
ишлари бўйича туман (шаҳар)лар комиссия масъул котиблари орасида 2020 йил якуни
бўйича 2020 йил 10 февраль куни бўлиб ўтган “Йилнинг энг яхши масъул котиби”
танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолибларини муносиб тақдирлаш
маросими бўлди.
Хўжайли
тумани вояга етмаганлар
ишлари бўйича комиссия масъул котиби Фахратдинова
Гулзада Нуратдиновна 1-ўринни,
Нукус
шаҳри – Аймбетова
Гулжамал Тажетдиновна 2-ўринни
Мўйноқ
тумани – Нурлыбаева Саёра Миратдиновна 3-ўринни
эгаллагани учун қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Шунингдек, Тўрткўл
тумани вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котиби Қурбанбаев Алибек
Сейтмамбетович, Амударё тумани комиссия масъул котиби Холмуродов Жаҳонгир Махсад
ўғли, Нукус тумани комиссия масъул котиби Маликов Кеунимжай Караматдинович ва
Қонликўл тумани комиссия масъул котиби Жуманов Парахат Қуралбаевич танловда
фаол иштирок этгани учун Фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирланди.