Жорий йили 23 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Фархад
Алламбергенов ташаббуси билан республика 2-сектори таркибига кирадиган Беруний,
Тўрткўл ва Элликқалъа туманларида аҳоли билан ишлашда “маҳаллабай” тизими
амалиётини жорий этиш масалаларига бағишланган туманлар сектор раҳбарлари ва
масъул банк, идора ва ташкилот раҳбар ҳамда ходимлари иштирокида
семинар-тренинг ўтказилди.
Тадбирда масъулларга “маҳаллабай” ва “фуқаробай” ишлашда аҳоли муаммоларини
аниқлаш, ижтимоий ва бошқа соҳа объектлари ҳолатини ўрганиш ҳамда мавжуд
муаммоларни ҳал этиш, идора ва ташкилотлар томонидан соҳавий муаммоларни
бартараф этиш механизмлари, маҳаллаларда амалий ишларни ташкил этиш масалалари
тушунтириб ўтилди.
Шунинг билан, Ф.Алламбергенов секторда “маҳаллабай” ишлаш тизими бўйча
хонадонма-хонадон аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказиш, бу жараёнда
аниқланган муаммолиларни атрофлича чуқур ўрганиш ва уларни тезкор ҳал этиш
чораларини кўриш, шунингдек, “Обод маҳалла”, “Обод кўча” ва “Обод хонадон”
мезонларини кенг кўламда тарғиб этилиши бўйича тегишли топшириқларни берди.
ҚР Прокуратураси