Оролбўйи ҳудудида ўрмонзорлар барпо этишга ҳисса қўшиш мақсадида жорий йилнинг 21 февраль куни Ўзбекистон Экология партияси раиси Н.Обломурадов ва Олий Мажлис қонунчилик палатасининг депутатлари, худудий партия ташкилоти вакиллари, Хоразм вилояти партия ташкилоти иштирокида "Парламентнинг оролга нигоҳи" шиори остида экологик тадбири ташкил этилди. Мазкур тадбирда Н.Обломурадов ўрмонзорлар барпо этиш жараёнларида фаол иштирок этиб келаётган механизатор ва ишчиларга кўрсатаётган жасоратлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди.
Сўнгра уларга махсус иссиқ кийим бош, эсдалик
совғалари, зарур озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги махсулотлари топширилди.
Ҳайрия ҳашарлари давомида ташкил этилган маданий дастурлар ва байрам дастурхони
ўрмончиларга кўтаринки кайфият бахш этди. Дарҳақиқат бугун, Оролнинг қуриган
тубида барпо этилаётган ўрмонзорлар йиллар ўтиб Она табиатга бўлган инсон
меҳрининг бир ифодаси бўлиб қолади.