Яқинда Ўзбексистон Республикаси Олий Мажлиси
Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қӯмитаси раиси
Б.Алиханов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология
ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари
Ж.Казбековлар Қорақалпоғистон Республикаси Мӯйноқ туманида бӯлди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 26-январь куни барқарор иқтисодий ӯсишни таъминлаш масалалари бӯйича йиғилиш ӯтказган эди. Сенатор дастлаб ушбу йиғилишда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиш мақсадида Мӯйноқ тумани ҳокимининг ӯринбосари - Маҳалла ва оилани қӯллаб-қувватлаш бӯлим бошлиғи А.Сахиев билан учрашди.
Учрашувда таъкидланганидек, янги «маҳаллабай» тизимида
ишлаш учун маҳалла ва овул фуқоралар йиғинида фуқораларни қабул қилиш ва
мурожатларини тинглаш учун қулай шароитлар бӯлиши зарур. Шунингдек, уларни
тинглаши ва мурожатларини ҳал этишлари учун маҳалла раиси ва ӯринбосарларининг
ҳуқуқий билими етарли бӯлса, у ҳарқандай ҳолатда адолатли ечим қабул қила
олади. Давлатимиз раҳбари ҳам ушбу йӯналишда Давлат бошқаруви академиясига
маҳалла маҳалла ва мазкур тизимда иштирок этадиган барча ходимлар учун ӯқув
курсларини ташкил қилиш, бунинг учун махсус дастур ва қӯлланмалар ишлаб чиқиш
вазифасини қӯйган эди.
Бугунги кунда Мӯйноқ туманида 11 овул ва маҳалла фуқоралар
йиғинлари мавжуд бӯлиб, ушбу ҳудуд аҳолисини бӯлиб, ушбу ҳудуддаги «темир
дафтар», «хотин-қизлар дафтари» ва «ёшлар давтари» билан ишлаш бӯйича самарали
ишлар олиб борилмоқда. Ҳусусан «2021-йил – Ёшларни қӯллаб-қуватлаш ва аҳоли
саломатлигини мустаҳкамлаш йили» давлат дастури доирасида ёшларнинг бандлигини
таъминланмоқда. Ишсиз хотин-қизлар махсус курсларда қайта таёрланиб,
касб-ҳунарга ӯқитилмоқда.
Ўзбексистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қӯмитаси раиси Б.Алиханов ва
Мӯйноқ тумани ҳокимининг ӯринбосари - Маҳалла ва оилани қӯллаб-қувватлаш бӯлим
бошлиғи А.Сахиев учрашувда «Маҳаллабай» тизими ва камбағалликни қисқарттириш
бӯйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.
Учрашувдан сӯнг, Сенатор ва Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини
ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ж.Казбековлар Орол денгизи
халокати оқибатида юзага келган экологик фожеалар таъсирини юмшатишга
қаратилган ҳаракатларни, денгизнинг қуриган тубида ташкил этилган юз минглаб
гектар ўрмон ва бутазорлар, Оролбўйида амалга оширилаётган улкан қурилиш ва
бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида туман марказидан 100 килметрча
узоқлашиб кетган Орол денгизининг қуриган тубига жӯнаб кетди.
Мӯйноқ тумани ҳокимлиги Мабуот котиби