Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи
Кенгеси Раиси М.Камалов Тўрткўлда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан
учрашди ва Боғёп-1 каналини қайта тиклаш лойиҳаси ишлари билан танишди.
Дастлаб Жўқорғи Кенгес Раиси Боғёп-1 каналини қайта тиклаш лойиҳаси билан танишди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2015 йил 24 мартдаги ПҚ-2324-сонли қарори асосида амалга оширилаётган Жаҳон
банки иштирокида «Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни
яхшилаш» лойиҳаси таркибидаги Боғёп-1 каналини қайта тиклаш лойиҳасининг умумий
қиймати – 9,951 млн. долларни ташкил қилади.
Бош пудратчи «China Railway 20th Bureau
Group Co., Ltd.», (Хитой). Боғёп-1 каналини қайта тиклаш лойиҳасида 1 108 минг куб метр тупроқ ва 14.2 минг куб метр бетон ишларини амалга ошириш белгиланган.
Каналнинг узунлиги 18.4 километр бўлиб,
секундига 35 куб метр сув ўтказиш қобилиятига эга.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, Тўрткўл тумани ва унга яқин бўлган ҳудудларда
ер ости сувларининг кўтарилиши натижасида келиб чиқадиган салбий ҳолатларнинг
олдини олиш мақсадида каналнинг 5.7 километр қисми бетон билан қопланди.
Шунингдек, каналда 4 та сув тўсувчи гидротехник иншоотлар, 17 та сув олиш
иншоотлари, 2 та автомобил йўли кўприги ва 2 та пиёдалар кўприклари қурилмоқда.
Канал билан табиий газ, электр узаткич линиялари, ичимлик суви қувурлари ва
алоқа кабелларининг кесишмаларининг реконструкция ишлари давом этмоқда.
Шундан кейин М.Камалов Тўрткўл тумани
«Шўрахон» овул фуқаролари йиғини “Элбек Азиз” фермер хўжалигида “Ёшлар дафтари”га
киритилган ишсиз ёшларга ер ажратиш тадбирида қатнашди. Ушбу фермер хўжалигида
бугун 8 нафар ёшга 2,4 гектар ер майдони ажратиб берилди. Республика раҳбари
М.Камолов деҳқончилик қилиш истагидаги ушбу ёшлар билан суҳбатлашиб, уларнинг
келгуси режалари билан қизиқди.
Шунингдек, Жўқорғи Кенгес Раиси «Бунёдкор мерос» МЧЖ томонидан амалга оширилган «Ўнг қирғоқ магистрал каналини тозалаш» ишлари ҳамда Туямўйин сув омборида шўр ювиш даври учун тўпланган сув заҳирасини кўздан кечирди.