Бугун Тўрткўл туман ҳокимлиги конференция залида
“Ёшлар дафтари”га киритилган 32 нафар ёшлар ўз қизиқишлари бўйича
тадбиркорликка ўқитиш бошланди.
Бунда соҳа мутахассислари, муваффақиятга эришган тадбиркорларни жалб этган ҳолда, ёшларда тадбиркорликка мотивация уйғотиш ҳар бир йўналиш бўйича аниқ тушунчалар бериб, уларни тадбиркорликка тўғри йўналтириш вазифа этиб белгиланган.
Бир ҳафталик ўқиш давомида туман ҳокимлиги, Савдо саноат палатаси, Аҳоли
бандлигига кўмаклашиш маркази, «Ҳунарманд» уюшмаси, тижорат банклари, Ёшлар
ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши
ходимлари томонидан тадбиркор бўлиш истагидаги ёшларга ўзлари қизиққан йўналишлари бўйича
тушунтириш ишлари олиб борилади ҳамда соҳа бўйича дарслар берилади...
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот
хизмати.