22.12.2024, Якшанба

АКТ тизимидаги ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида агар катта авлоднинг билими ва тажрибасини, узоқни кўра олиш фазилатларини ёшларимиздаги ғайрат-шижоат, мардлик ва фидойилик билан бирлаштира олсак, кўзлаган марраларга албатта етамиз.

Янги Ўзбекистонни ана шундай билимли ва бунёдкор ёшларимиз билан биргаликда барпо этамиз.

Ана шу муҳим йўналишларда бошлаган ишларимизни давом эттириш ва янги, юксак босқичга кўтариш мақсадида, 2021 йилга мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб ном берганди.


Бугун, 13-феврал куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов соҳа тизимидаги ўқув юртларида таҳсил олаётган ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёшлар билан учрашди.

Мулоқотда видеоконференсалоқа орқали Қорақапоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги ёшлар ҳам иштирок етишди.

Мулоқотда ёшлфарнинг ўз устида ишлаши, изланишларини қоллаб-қувватлаш, меҳнатига яраша рағбатлантириш масалалари бўйича ҳам атрофлича фикрлашилди.


Тизимидаги таълим муассасаларининг иқтидорли, ўқиш жараёни даврида юқори кўрсаткичларга эришаётган талаба ва ўқувчиларини рағбатлантириш мақсадида Вазирлик степендияси таъсис этилган. Тадбир доирасида танлов ғолиби бўлган қатор иқтидорли талаба ёшларга сертификатлар топширилди.

Қорақапоғистон Респубикасидан Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қорақалпоғистон Республикаси филиали талабалари Ф.Ахунов, П.Кенесбаева ва лицей талабси Ш.Аскербаевалар вазирлик стипендияси совриндорлари ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖ Қорақалпоғистон филиали кадрлар таёрлаш бўйича инспектори С.Уразбаева Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазиригининг “Миннатдорлик” сертификати ва совғалари билан тақдирланди.