22.12.2024, Якшанба

2020 йилнинг энг яхши масъул котиби аниқланди

Бугун 10 февраль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг конференциялар залида Ўзбекистон Республикасининг барча вояга етмаганлар ишлари бўйича минтақавий идоралараро комисиялари томонидан йил якунлари натижалари бўйича ҳар йили январь февраль ойларида ўтказиш анъанага айланган “Йилнинг энг яхши масъул котиби” танлови ўтказилди.


Танлов Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан 2017 йил 17 апрелда тасдиқланган Низом талаблари асосида тузилган “Йилнинг энг яхши масъул котиби” танловини ўтказиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўтказилди ва баҳолаб борилди.


Танловни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, “Йилнинг энг яхши масъул котиби” танловини ўтказиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ раҳбари М.Жуманов очди ва олиб борди. Қорақалпоғистон Республикаси Прокурорининг вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича катта ёрдамчиси А.Қыпшақбаев мазкур танловнинг мақсади ва ўтказиш тартиби тўғрисида баёнот қилди.


Шўндан сўнг ҳудудий комиссиялар масъул котиблари танловни ўтказиш бўйича тузилган ишчи гуруҳга “Йилнинг энг яхши масъул котиби” танловида яхши натижаларга эришиш мақсадида ўзларининг 2020 йилда вояга етмаганлар ўртасида жиноят, ҳуқуқбузарлик ва ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг содир этилишининг олдини олиш бўйича амалга оширган ишлари тўғрисида, туман статистик маълумотларини ва ишчи гуруҳ томонидан берилган саволларга жавоб беришга киришиб кетишди.


Танлов натижаларига кўра, Вояга етмаганлар ишлари бўйича Хўжайли тумани идоралараро комиссия масъул котиби Фахратдинова Гулзада Нуратдиновна ғолиб деб топилди ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси миқёсида ўтказиладиган “Йилнинг энг яхши масъул котиби” танловига йўлланмани қўлга киритди.

 


Вояга етмаганлар ишлари бўйича

Корақалпоғистон Республикаси

идоралараро комиссиясининг

масъул котиби                                                        Қ.Шамшетов