Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса ёшлар ва
аёллар дафтарида турганлар билан ишлаш тизимини янада мустаҳкамлаш борасида
кўпгина амалий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Бугун Беруний тумани Абай ва Шоббоз ОФЙ
ҳудудларида старт олган “Бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида, 25 нафар
ёшларга 16 гектар ер деҳқончилик қилиш учун ажратиб берилди.
Тумандаги Абай ОФЙ, Бўстон аҳоли манзилидаги “Тошхирмон
пахта ҳосили” фермер ҳўжалигида 15 нафар ёшларга 0.5 га дан ер ажратилди.
Беруний туман ҳокими А.Сапарбаев, сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги,
ОФЙ раислари ва Абай ОФЙ нуронийлари иштирокида ёшларга оқ фотиҳа бериб,
ишларига барака тилади. Ёшларга берилаётган бундай кенг кўламли ишларни амалга
оширишда тумандаги сектор рахбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ
қабулхонаси Беруний тумани бўлими, қишлоқ ҳўжалиги бўлими Дехқон фермер ҳўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамкорликда бу лойиҳани амалга оширишга киришди.
Туман ҳокими А.Сапарбаев ер олиб, деҳқончилик бошлаётган
ёшларга солиқ имтиёзлари бўйича тушунчалар берди ва ҳар бир ёш эътибордан четда
қолмаслигини таъкидаб ўтди. Беруний тумани бўйича 7500 нафар ёшларга, 2000
гектар ер берилиши режалаштирилган.
Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати