Элликқалъа туманида
18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар 34 мингдан ортиқ ёшларни ташкил қилади. Улардан 3530 нафари “Ёшлар
дафтари”га киритилган.
Қишлоқ хўжалигида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, қишлоқ жойларда янги иш ўринларини яратиш мақсадида жорий йил туманда 2000 гектар ер майдони ажратилиши кўзда тутилган. Бу билан 7200 нафар ишсиз йигит-қизнинг бандлиги таъминланади.
Бугун
“Қирққизобод” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “
Муроджон-Мухиджон” фермер хўжалигида 3
гектар ер майдонидан “Оқ олтин” маҳалласида
истиқомат қилувчи 10 нафар ишсиз
ёшга 30 сотихдан ер ажратиб берилди.
Кўргазмали семинарда 1-сектор раҳбари, туман ҳокими С. Авезов, сектор ва масъул корхона ва ташкилотлар
раҳбарлари, ҳудуд маҳалларидан ёшлар
иштирок қилдилар.
Туманимиз раҳбари сўзга чиқиб ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш, интенсив усулда маҳсулот етиштириш ҳамда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида туманда амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.
- Мен бугун 30 сотих ернинг эгаси бўлдим. Келгусида
мен ўзимга ажратилган ерлардан тўғри фойдаланиб, экиндан юқори ҳосил олиб,
оилам даромадини яхшилашга, юқори ҳосилдорликка эришсам халқимиз дастурхонини
қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдиришга ўз ҳиссамни қўшаман,- дейди “Оқ олтин” лик Мухриддин Сапарбаев.
Мамлакатда юқоридаги каби лойиҳаларнинг амалга оширилиши аҳоли, айниқса ёшлар учун янги-янги иш ўринлари яратилиши ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.