22.12.2024, Якшанба

«Болалар ва қўғирчоқ театрларида миллий драматургиянинг улуши»

 Мустақил Ўзбекистонимизда ҳам болажонларга ўзгача эътибор, меҳр ва мурувват кўрсатилмоқда. Уларнинг келажак пойдевори мустаҳкам бўлиши учун барча имкониятлар яратилмоқда. Уларнинг бемалол эркин билм олишлари учун янги замонавий мактаблар, кучли ва навқирон бўлишлари учун спорт заллари, истеъдодларини юзага чиқаришлари учун эса санъат мактаблари фаолият юритмоқда. Юртимиз болалари бу эътиборга албатта, муносиб.


Ўзбекистонда давлат қўғирчоқ театрлари айнан болалар учун, уларнинг етук ақл-идрокли бўлиб етилиши учун фаолият юритиб келмоқда. Бугунги кунда қўғирчоқ театрларида болаларни яхшиликга бошловчи, қалбларига эзгулик фазилатларини сингдирувчи, Ватанга муҳаббат ҳиссини уйғотувчи яхши спектакллар тақдим этиб келинмоқда. Аслида драматургия жанрида болалар драматургияси энг қийин жанр саналади. Сабаби катталар учун спектакль сахналаштирганда қаҳрамоннинг ишки кечинмаларни тилда ва ҳаракатда етказиб бериш қийин эмас ва бу катта ёшдаги томошабинлар учун табийий ҳолат. Яъни улар сўз бўлмаган ҳолатда ҳаракат билан етказилган воқеаликни ҳам тушуниб етади. Болаларга эса воқеаликни бола тилидан, уларнинг дунё қарашларидан келиб чиқиб етказиш ўринли саналади. Айниқса бугуннинг болажонлар ўта зукко, кучли ақл-идрокли. Уларни чунчаки, оддий тилда ёзилган асарлар билан қизиқтириб бўлмайди. Бугунги кунда замонавий информацион технологиялар асрининг фарзандлари учун бир текис воқеалик билан давом этувчи спектакллар яратиш билан чекланишнинг кераги йўқ. Янги ғояларни яратиш, ажойиб ва ҳайратланарли усулларни уйлаб топиш, янги технологиялар билан спектакллар сахналаштириш бугунги замон талабига айланиб бормоқда. Лекин бу билан миллий драматургиямизни оқсаб қоляпти демоқчи эмасман. Мавжуд асарни сахналаштиришда янги технологиялардан фойдаланиш зарур.

Давлат қўғирчоқ театрлари «Бобур», «Широқ», «Қирққиз» спектакллари каби тарихий жанрга қўл ўришмоқда. Бу албатта қувонарли ҳолат. Сабаби «Минг бора эшитгандан бир маротаба кўрган яхши» деган мақол бор халқимиз орасида. Болалар учун миллатимизнинг фақри саналган тарихий шахслар ҳақида, уларнинг қаҳрамонликларини, эзгулик фазилатларини, халқи учун қилган мардликларини  сахна юзида кўрсатиб бериш самарали усул деб уйлайман.  Барча давлат қўғирчоқ театрлари йилига тўртта спектакль тақдим этиш лозим бўлса ушанинг биттаси тарихий жанрда тақдим этилса мақсадга мувофиқ  бўлар эди.

Болалар драматургиясида қалам тебратадиган драматургларимиз жуда оз. Йўқорида таъкидлаб ўтканимиздек, болалар учун асар яратиш ҳар бир ижодкорнинг қўлидан келавермайди. Болалар асарини яратиш учун ижодкорнинг ўзи уша даврга қайтиши, болалардек фикр юритиб, уларнинг дунёсида яшаши керак. Шундагина асар томошабинбоп бўлади.

Лекин театрлар энг яхши асар йўқлигидан нолиши керак эмас. Бу вазиятдан чиқишнинг йўлини ақтариш керак. Менинг фикримча, театрларда «Энг яхши болалар асари» мавзусида танловлар эълон қилиш керак. Халқимиз орасида бу жанрда қалам тебратадиган ва бунга иқлоси, қобиляти бор ёш ижодкорлар топилади. Бу каби танловлар а  на шундай ажойиб,  театр репертуарида кўп йиллар қоладиган сара асарларнинг яратилишига туртки бўлади, десак адашмаймиз.

П.Айтмуратов

Қорақалпоғистонда хизмат

 кўрсатган санъат арбоби