Айни пайтда
мамлакатимиз Президенти томонидан Республикамизда спортни ривожлантириш,
жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, зарур шароитларни яратиш ва ёшларни
спортга жалб қилиш ва улар орасидан иқтидорли спортчиларни танлашга катта
эътибор берилмоқда, шу жумладан сузиш, велосипедни хайдаш ва югуришни ўз ичига
олган олимпия спорт триатлони.
Шу муносабат билан, ҳозирги пайтда Республикада Қорақалпоғистон Республикаси "Триатлон" федерацияси тузилган. Қорақалпоғистон Республикаси мамлакатимизга кўплаб чемпионларни тақдим этди, кўплаб ёъналишлар бўйича спортчиларни тайёрлаш учун имкониятлар мавжуд. Федерация келажакда улар халқаро мусобақаларда республикани муносиб намойиш этиши учун спортчиларни тайёрлаш учун замонавий моддий-техник ва ўқув базасини яратмоқчи. Шунингдек, Федерация режаларига юқори натижаларни кўрсатган ёш иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва саралаш ҳамда уларга спорт маҳоратини оширишда ҳар томонлама ёрдам бериш киради.
Юқоридагилар
билан боғлиқ равишда ва ушбу олимпия спорт турини оммавий равишда ривожлантириш
ва юқори натижаларга эришиш учун 2021 йил 30-31 январ кунлари 1998-2001,
2002-2003 ва 2004-2007 йилларда туғилган спортчилар ўртасида
"Дуатлон" туридаги биринчи "Қорақалпоғистон кубоги"
мусобақаси бўлиб ўтди.
Шу
муносабат билан, "Дуатлон" спорт тури бўйича "Қорақалпоғистон
кубоги" мусобақасининг турли ёшдаги иштирокчилари биринчи, иккинчи ва
учинчи ўринлар учун медаллар, совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.
Мусобақа
Қорақалпоғистон Республикаси Триатлон федерацияси раиси Камалов Алибек
Султанович, катта мураббий Эрназаров Совет, ижрочи директор Турсинов Бекзад ва
бош котиб Абдреимов Улуғбек ҳамда бошқа спорт турлари бўйича мураббийлар
иштирокида ўтказилди.