22.12.2024, Якшанба

Прокурор ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Етук ёш авлодни тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ёшларни китобхонликка, спортга бўлган муҳаббатини юксалтириш, айниқса,  тадбиркорликка жалб этиш, шу орқали ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида Қорақалпоғистон Республикасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

 Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ф.Е.Алламбергеновнинг ташаббуси билан жорий йилнинг 23 январь куни Элликқалъа туманига ташриф бўйирилиб, тумандаги Халқ таълими бўлимига қарашли 17,38 ва 50-сонли умумтаълим мактабларида ўқувчиларга яратилган шароитлар билан танишилди.

 Шароитлар билан танишиш жараёнида аниқланган, жумладан, газ, электр сув ва шу каби бошқа ижтимоий масалаларда айрим ўрин олаётган камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

 Шунингдек, Республика прокурори тадбир давомида ушбу мактабларда шахмат тўгарагини ташкиллаштириб, зарур спорт анжомлари ва бадий китоблар тақдим этди. 

 

Бундан ташқари, туман ёшларининг муаммоларини ҳал қилиш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам очиқ мулоқот тарзида учрашув ташкил этилди.

 Бундай тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад ёшларнинг замон талабларига мос билим олишини, шунингдек улар хаётидаги муаммоларни аниқлаш ва ижобий ечимини таъминлаш, ўз вақтида кўмак бериш, айниқса, уларни тадбиркорликга жалб қилишдан иборат.

 Туманда яшовчи 50 нафарга яқин ёшлар қатнашган тадбирда масъул идоралари вакиллари ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этишди.

 Учрашувда ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, шу жойнинг ўзида 8 та мурожаат ижобий ҳал қилиниб, жами қабул қилинган 22 та, жумладан, ер ажратиш масаласида 3 та, банк-кредит йўналишида 11 та, ишга кириш масаласида 5 та, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдам сўраб 5 та мурожаатлар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинди.


Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси