2020 йил 23
январ куни Тўрткўл туманида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда
"DINUR-JOBS" МЧЖ билан ҳамкорликда ишсиз аҳоли, ёшлар ва
хотин-қизларни касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитиш маркази очилди.
Сенат Раиси
Т.Нарбаева ва Қорақалпоғистон Республикасы Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирининг ўринбосари
Э.Муҳитдинов ва ҚР Бандлик ва мехнат муносабатлари вазири У.Сабуров Тўрткўл туманидаги
"Dinur-jobs" касб-ҳунарга ўқитиш марказининг тантанали ошилиш
маросимида иштирок қилди.
Сенат раиси Т.Нарбаева "Dinur-jobs" касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолияти билан танишди. Ташриф жараёнида янгидан ишга туширилган ўқув марказида яратилган шарт-шороит ва имканиятлар борасида суҳбат ўтказилди.
Мономарказ
кўйидаги йўналишлар буйича йилига бир мингдан ортиқ фуқароларни ўқитади.
🔹 Пайвандчи
🔹Электрик
🔹Сантезник
🔹Умумқурилиш
мутахассислари(Буёқчи,сувоқчи,беточи)
🔹Ошпаз-қандолатчи
🔹Батлер-официант
🔹Бухгалтерия
🔹Тадбиркорлик асослари
🔹IT-мутахассислари
🔹Тикувчилик
🔹Хорижий тиллар (турк,рус тиллари)
Касб йўналишлари буйича уқув дастурлари World Skills халқаро уюшмаси талаблари буйича Тошкент шаҳридаги " Ишга марҳамат" мономаркази ўқув дастурлари асосида ишлаб чиқилган. Мономарказдаги 11 нафар ўқитивчиларнинг малакаси Меҳнат вазирлигида оширилган ва махсус сертификатлар берилган.
✅ Ишсиз фуқаролар ( "Темир
дафтар", " Ёшлар
дафтари", "Аёллар дафтар"ларига киритилган ишсизларни) ўқитиш
ҳаражатларини қоплаш учун Бандликка кумаклашиш ҳисобидан грант ажратилади.
✅Меҳнат органларининг йўлланмаси
буйича ишсиз фуқароларнинг ўқитиш ҳаражатларини тўлаб беради ва уларга
степендия тайинлайди.
✅Ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига
кетаётган фуқароларнинг касб-хунарга ва хорижий тилларга ўқитиш буйича
харажатларини қоплаб беради.
✅Мономарказ ўқитувчиларнинг малакаси
"Ишга марҳамат" мономарказларида оширилади.
✅Мономарказ ўқув қўлланмалари вазирлик
методик ёрдами асосида такомиллаштирилади.
Бугунгу
кунга кадар мономарказга Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан 340 млн.сумдан
ортиқ пул маблағлари ажратилиб берилди.