22.12.2024, Якшанба

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ РАИСИ НАРБАЕВА ТАНЗИЛА КАМАЛОВНА БЕРУНИЙ ТУМАНИДА

Аёл дунё яратилишидаги беқиёс мўжиза деб бекорга айтмаймиз. Ҳар бир аёл ўзининг нафосати, гўзаллиги ва ҳунари билан ажралиб туради.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси ҳурматли Нарбаева Танзила Камаловна ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Камалов Муродбек Қаллибекович Беруний туманига ташриф буюрди.


Ташрифнинг илк маркази оғир ҳудудлардан бири Олтинсой ОФЙ бўлиб, мазкур ҳудудда 2020-йил охирида Давлат божхона қўмитаси томонидан тоза ичимлик суви фильтрлари ўрнатилган. Шу ерлик аҳоли учун ичимлик суви муаммоси ҳал қилинган. Сенат раиси Т.Нарбаева ва Жўқорғи Кенгеси раиси М.Камалов ҳудуд аҳолиси билан учрашди ва мурожаатларини тинглади.

Беруний тумани Ёшлар маркази фоесида ҳунармандчилик кўргазмалари ташкил қилинди.

 

Бугунги кунда юртимизда аёл-қизларга берилаётган эътибор ўзининг юксак даражасига етганлиги билан ажралиб туради. Беруний туманида 2021-йилда 6 нафар кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган  хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадаллари тўлаб берилганлиги бўйича сертификатлар, Сенат раиси ҳурматли Танзила Камаловна томонидан тантанали равишда топширилди.

 

Бундан ташқари 2020-йил  Беруний тумани “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш бўйича намунали туман тарзда олинган бўлиб, бу вазифани аъло даражада бажарди. Бугунги кунда аёлларнинг ўзини ўзи банд қилиш ҳамда иш билан таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган йўл харитасига асосан амалий ишлар бошлаб юборилди.


Шу ернинг ўзида Берунийлик бир гуруҳ аёлларга тикув машиналари, мини печкалар, аёллар сартарошлиги бўйича асбоб анжомлар берилди. Беруний туманида иш фаолиятини олиб бораётган “Беруний Текстил Инвест” корхонасида узоқ йиллар давомида иш фаолияти билан банд бўлган, фаол аёллар ҳам совғалар билан тақдирланди.

 

Ёш бўлишига қарамасдан миллий мақом йўналишида қўшиқлар ижро қилиб, бугунги кунгача юқори натижаларга эришган Беруний туманидаги 6-сонли мусиқа мактаби ўқувчиси Муроджон Қодирберганов ижросидаги куй-қўшиқлар ҳамда Ёшлар марказида ташкил қилинган гимнастика тўгараги қатнашувчиларининг машқлари, ташриф буюрган меҳмонлар эътиборига ҳавола қилинди.

Бир сўз билан айтганда Абу Райхон Беруний издошлари ўзининг маънавияти ва маҳорати билан дунё ёшлари ўртасида, ўз ўрнига эга бўлишига ишонамиз.  

 

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати