22.12.2024, Якшанба

ОВУЛ ОҚСОҚОЛЛАРИНИНГ ТАЛАБИГА КЎРА ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС ДЕПУТАТИ БИЛАН МУҲОКАМАЛАР УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

 «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Д.А.Исақуловнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига хизмат сафари тафсилотлари

 

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Д.А.Исақулов Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган юқори кучланишли подстанциялар фаолиятини мувофиқлаштириш баробарида 38-сонли “Кулоб” сайлов округида истиқомат қилаётган фуқаролардан тушган мурожаатларни ўрганди. Депутат дастлаб Хўжайли тумани “Халқ қабулхонаси” биносида жойлашган Жўқорғи Кенгес депутати қабулхонасида 2021 йил бошидан буён қайд қилинган 20 га яқин ёзма мурожаатлар билан бирма-бир танишиб чиқди.

Аввал хабар берганимиздек, 2020 йил ноябрь ойида Депутат қабулхонасида Хўжайли тумани собиқ «Миртазабий» МФЙ фуқаролари Ш.Султанова ва А.Абдукадиров томонидан ёзилган, шунингдек яна бир қанча фуқаролар томонидан имзоланган гуруҳли мурожаат қайд этилган эди. Мурожаат мазмуни Хўжайли тумани Халқ қабулхонаси раҳбари Кадирбай Жалолов ҳамда Экология партияси Хўжайли тумани партия ташкилоти раҳбари Гулнора Сариевалар билан муҳокама этилди.