22.12.2024, Якшанба

Нукус тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига Ташаккурнома

Нукус тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси тумандаги йўлларни таъмирлаш ишларида фаол иштирок қилмокда. Бундан ташқари, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси фуқаролар мурожаатларининг қонуний кўриб чикилишида хам намуна бўлмоқда.

Ўзбекситан Республикаси Президентининг  Давлат маслаҳатчиси  Т.Худайбергенов томонидан 2019-йил 22-август куни Нукус туманида ўтказилган сайёр қабул давомида «Тақир кўл» ҳамда «Кердер» ОФЙдан келиб тушган мурожаатларни ўрганиб чиқиб, камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги вазифага асосланиб шу худуднинг фуқаролар  шароитини яхшилаш  мақсадида ички йўлларини таъмирлаш ишлари олиб борилди.


Шундан «Тақир кўл» ОФЙ худудидан 2,7 км ички йўллар жами 613241,925 минг сўм миқдоридаги, «Кердер» ОФЙ худудидан 3,2 км ички йўллар жами 789589,708 минг сўмлик ишлар бажарилди.

Фуқаролар томонидан билдирилаётган хар қанақа мурожаатларнинг сифатли, қонуний таъминлаётганлиги, ўз хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашаётгалиги учун Нукус туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директории Арзиев Айбек Дженгисбаевичга ва туман йуллардан фойдаланиш унитар корхонасининг ишлаб чиқариш – техник бўлими бошлиғи Дуйсенбаев Берикбай Бекебаевич ҳамда 15 йўл бўлими бошлиғи  Сайтназаров  Айбек  Жанабаевичларга Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи Гобенов Арысланбай Сарсенбаевич томонидан ташаккур билдирилди.