Меҳрибонлик уйлари
тарбияланувчиларига яратилган шароитлар Қорақалпоғистон Республикаси
прокуратурасининг доимий эътиборида бўлиб келмоқда.
Хусусан, янги йил байрами
арафасида Республикаси прокурори ташаббуси билан Хўжайли туманида жойлашган
1-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари учун тадбир ташкил этилди. Тадбир
иштирокчилари бу ерда тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар ва
таълим–тарбия жараёни билан яқиндан танишишди.
Шунингдек, тадбир давомида
“Меҳрибонлик уйи”нинг жами 110 нафар тарбияланувчиларга қишки кийим (куртка)
совға сифатида тақдим қилинган бўлса, 2020-2021 ўқув йилида Олий ўқув юртларига
гранд асосида ўқишга қабул қилинган 25 нафар тарбияланувчиларга Қорақалпоғистон
Республикаси прокурори ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири
номидан “Ташаккурнома”лар тантанали равишда топширилди.
Бундан ташқари, Меҳрибонлик
уйида тарбияланиб, ҳозирда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетига
ўқишга кирган 14 нафар талабаларга давлат томонидан бериладиган озиқ-овқат,
шахсий гигиена, кийим кечак, йўл ҳақи ва стипендия учун жами 37.426.000 сўмлик
пул маблағлари тўлиғи билан тўлаб берилиши ва ушбу талабаларнинг ўқиш
масканининг ётоқхонасига жойлаштирилиши
таъминланди.
Келгусида мамлакатимизда
болаларни соғлом руҳда тарбиялаш, ўзларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш,
жамиятда фаол иштирок этишда кўмаклашадиган тўлиқ ва муносиб шароитларда
тарбияланишларига қаратилган бундай тадбирлар кўплаб ўтказилиши
режалаштирилган.
Қорақалпоғистон Республикаси
прокуратураси матбуот хизмати