22.12.2024, Якшанба

24 та оиланинг яшаш уйларига ҳужжат олишда муаммоси ечим топди

Тахиатош тумани «Жайхун» МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли умумий ётоқхона биносида яшовчи 24 хонадон аъзоларига кўп йиллардан буён яшаш уйларига ҳужжат олишда муаммо бўлиб келаётган эди. 

Тахиатош тумани ҳокимлиги ташаббусида туман прокуратураси ва туман ИИБ томонидан мазкур иморат тўғрисида ўрганиш ва суриштирув ишлари олиб борилди ва натижада ётоқхона иморати ҳусусий мулк сифатида «LEXUS INVEST» МЧЖга тегишли эканлиги аниқланди. Туман ҳокимлиги томонидан «LEXUS INVEST» МЧЖ раҳбарияти билан музокаралар олиб борилиб, жамиятга тегишли бўлган бинода 24 хонадон ва унда 75 нафар аҳоли яшаётганлиги маълум қилинди. Мазкур жамиятнинг розилик хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида”ги 114-сонли қарори асосида туман ҳокимлигининг 2020 йил 21 декабрда 1135/12-сонли қарори қабул қилиниб, бино ҳокимлик балансига ўтказилди ва ҳозирда бинода истиқомат қилаётган фуқароларга тегишли тартибда расмийлаштириш ишлари бошланди. 


Яхши хабарни мазкур уй турғунларига шахсан еткизиш мақсадида туман ҳокими И.Маткаримов ва сектор раҳбарлари билан биргаликда бориб фуқароларни табриклаб, кейинчалик олиб бориладиган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.


Тахиатош туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.