22.12.2024, Якшанба

Электр таъминотидаги узилишларга барҳам берилди

Халқнинг оғирини енгил қилиш, уларнинг дарду - ташвишларига шерик бўлиш ҳар бир депутатнинг ҳаётий шиорларидан бирига айланиши лозим.

Тўрткўл тумани "Пахтачи" овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи аҳолини кўп вақтлардан буён қийнаб келаётган электр таъминоти бўйича муаммоси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ў.Аллабергенова томонидан пухта ўрганиб чиқилди ва ижобий ҳал бўлди. Яъни, тегишли ташкилотлар томонидан ҳудудга янги  электр ускунаси (трансформатор) ўрнатиб берилди.



Шунингдек, "Калтаминор", “Отаюрт” ва “Тозабоғёп” овул фуқаролар йиғини ҳудудларидаги фуқаролар билан ўтказилган мулоқотлар жараёнида аниқланган  муаммолар депутат томонидан ўрганиб чиқилди  ва соҳа мутахассислари иштирокида ҳал этиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.


Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.