22.12.2024, Якшанба

Ҳуқуқ устуворлиги индексини аниқлашдаги янги тизим

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш ҳолатини аниқлашнинг самарали механизмини жорий этиш чора-тадбирлари туғрисида"ги қарори лойихасининг мазмун-мохиятини тушунтириш, ҳуқуқ устуворлигининг ҳолатини рейтинг асосида баҳолаш мезонларини ижрочиларга етказиш туғрисида йиғилиш бўлиб ўтди.


Йиғилишни Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Турманов очди ва олиб борди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмита раисининг ўринбосари Б.Матмуратов, Юристлар малакасини ошириш маркази директори А.Рахманов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси академиясининг илмий-таълим маркази бошлиғи Б.Исмоилов ва бошқалар сўзга чиқиб, қарор лойихаси бўйича батафсил маълумот бериб ўтдилар.


Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини аниқлашда “HUQUQ USTUVORLIGI” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали, “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази  билан ҳамкорликда ижтимоий сўровлар шаклида ўтказилиши бўйича тафсилотлар  йиғилишнинг асосий қисми бўлди.

Йиғилиш давомида қарор лойихаси ва унинг  жорий этилиши бўйича фикр мулоҳазалар билдирилди.