“METHODIK-TOUR”ни ташкил қилишда нималарга асосий эътибор қаратилди?
Туманлар кесимида фан ўқитувчиларининг тоифа (категорияси) бўйича энг паст кўрсатгичли бир мактаб танлаб олинади. Услубий жихатдан хизмат кўрсатиш бўйича тажрибали методист ва ўқитувчилар, Президент мактаби ўқитувчилари, информатика бўйича ишчи ҳодимлардан иборат экспертлар гуруҳи ташкил қилиниб, жойларда ўз ишларини олиб боради. Республика бўйича барча туманларда мазкур ишлар олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
томонидан ташкил қилингaн турнинг навбатдаги манзили, Беруний тумани ХТБ га
қарашли 72-сонли умумтаълим мактаби бўлди.
Мактабнинг мажлислар залида “Мастер класс” бўлиб ўтди. Бунда масофавий
ўқитиш тизимини ривожлантириш бўйича “Видео дарс” ва турли кўринишдаги слайдлар
тайёрлаш “Ckritch","Pyoton", "Veb- fri lan ser"
дастурларини ўзлаштириш ҳам ўргатилди.
Нукус шахридаги Президент мактаби ўқитувчилари Жанубий
Африка давлатидан келган Ричард Мугетти,
Филиппиндан келган ўқитувчи Марк Леста информатика ва дастурлаш
тизими шунингдек STEAM тизимидаги
фанларни ривожлантириш бўйича тушунчалар бериб ўтди.
Ишчи гуруҳ химия, физика, биология фанларидан лаборотория
ишларини амалиётда кўрсатиб берди. Робототехника бўйича тушунчалар,
ўқувчиларнинг яратувчанликка қизиқишлари, янгиликка интилишлари ҳам синовдан
ўтказилди.
Ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси ўқитувчиларни
мутахассисликдан юқори тоифа олишига ёрдамлашиш, билимларини ривожлантириш ва
таълим тизимига жорий қилинаётган янги технологияларни ўргатишдан иборат
бўлди.
Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати