22.12.2024, Якшанба

Элликқалъа тумани ҳокими Сейдамат Сейдалимович Авезовнинг туман аҳолисига мурожаати тингланди

Бугун Халқ депутатлари  Элликқалъа туман кенгашининг навбатдаги ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия олдидан туманда фаолият юритувчи тадбиркор ва хунармандлар  томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил қилинди.


Сессия давомида Элликқалъа туманини 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда 2021 йилдаги устувор вазифалар юзасидан Элликқалъа  тумани ҳокими Сейдамат Сейдалимович Авезовнинг аҳолига мурожаати тингланди.


Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини  ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Б.Матмуродов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгеси депутати, Ажиниёз номидаги Нукус педагогика институти ректори  Б.Отемуратов, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, тегишли ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

Туман ҳокими Сейдамат Азезов ўз мурожаатида саноат ишлаб чиқариш ҳажми 297,4 млрд. сўм бўлиб 6,8 фоизга, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажми 162,8 млрд. сўм бўлиб 13,3 фоизга, ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 247,5 млрд. сўм бўлиб, 1,2 фоизга, ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 549,5 млрд. сўм бўлиб, 15,6 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми 170,1 млрд. сўм бўлиб 1,8 фоизга, чакана савдо айланмаси ҳажми 359,1 млрд. сўм бўлиб, 1,5 фоизга, жами кўрсатилган хизматлар  ҳажми 162,0 млрд. сўм бўлиб, 3,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 1,0 трлн. сўмни ташкил этиб, 3,4 фоизга ўсишни таъминланганлигини таъкидлади.


Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати