Нукус давлат педагогика инстиути туркий тиллар факултети
3-босқич талабаси Ихтиёрбек Норов Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳрида ўтказилган
«МДҲнинг энг ёш олими-2020» халқаро танловида 14 мамлакат ичидан «Филология
фанлари» йўналиши бўйича иштирок этиб, фахрли I ўринни эгаллади.
(https://t.me/nmpi1934/9162)
Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади МДҲ давлатларининг олий
таълим муассасалари талабаларини қўллаб-қувватлаш, илм-фан, техника
ривожланишига ҳисса қўшаётган ёшларни аниқлаб, уларни муносиб рағбатлантириш
ҳисобланади.
Танлов натижаларига кўра,
Ихтиёрбек Норов илмий ишлари, қўлга киритган ютуқлари ва танлов
давомидаги саралаш жараёнлари ҳисобга олинган ҳолда I ўринга муносиб деб
топилди ва «МДҲнинг энг ёш олими-2020» ёзуви туширилган кўкрак нишони ва I
даражали диплом билан тақдирланди.
Ёшлар ишлари агентлиги матбуот хизмати