22.12.2024, Якшанба

Малака ошириш ҳам масъулият

 Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар)лар бўлимлари ҳамда фуқаролар йиғинлари ходимларининг малакасини ошириш мақсадида барча туман (шаҳар)ларда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ходимларининг соҳавий йўналиши бўйича жорий йилнинг  4-декабрь куни   ўқув семинарлари ташкил этилди.  Семинарга  Қорақалпағистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири С.Турманов, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бош мутахассиси Б.Мўминов, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходими Қ.Мадраҳимовлар шунингдек., бир қатор ҳамкор вазирлик ва ташкилотларининг масъул ходимлари қатнашиб, семинар иштирокчиларининг қизиқтирган саволларига жавоб беришди.


Мазкур ўқув семинарнинг мавзулар мазмуни шундан иборатки, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “Маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла” принципи асосида ҳамкорликни ташкил этиш, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизимнинг мазмун-моҳияти, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар ва хотин-қизлар билан ишлаш, бандлигини таъминлаш, оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка жалб этиш, камбағал оилаларни рўйхатдан чиқариш механизмлари асосий вазифалардан ҳисобланади. Шунингдек, маҳаллаларда қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда аҳоли муаммоларини ҳал этилиши устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш каби маърузалар жой олган.  Ўқув семинар ўз ишини давом этмоқда.



Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш 

вазирлиги Матбуот хизмати