22.12.2024, Якшанба

Танзила Норбоева: Ногиронлиги бор шахслар турли хизматларни тўсиқсиз олишлари зарур


Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Халқаро ногиронлар куни муносабати билдирган фикрида жамият эътиборини имконияти чекланган инсонларнинг эҳтиёжлари ва муаммоларига қаратишга йўналтирилганини таъкидлади.

Бу йил мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини давлат томонидан ҳимоя қилиш кафолатлари кучайтирилди.  

Қабул қилинган қонун ҳақли равишда қонунчиликнинг бу йўналишдаги ютуғи, деб айтсак бўлади. Илк бор ногиронлик ижтимоий ҳимоя ёки тиббиёт муаммоси қаторида, биринчи навбатда инсон ҳуқуқлари муаммоси сифатида таърифланди.

Имконияти чекланган инсонларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва ижтимоий-иқтисодий аҳволини яҳшилаш борасидаги ишларимиз ҳали кўп.  

Бу ўринда айтиш жоизки, бундай тоифа инсонларга меҳр, улар учун доимо ёрдамга тайёр туришли, жамиятимизнинг тенг ҳуқуқли аъзоси эканлигини ҳис этиш маданиятимизнинг бир бўлагига айланиши муҳим!  

Бу фидойи инсонларнинг бошқаларга ўрнак бўлиб, жамиятнинг фаол иштирокчилари эканликларини кўряпмиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб барча ташкилотларни ногиронлиги бор шахсларнинг турли хизматларни тўсиқсиз олишлари ва уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун тенг имкониятлар ва шароитлар яратишда фаол бўлишларига чақираман.  

Чунки бу инсонларнинг эртанги кунга бўлган умидини ошириш ҳамда ҳуқуқларини кафолатлаш каби улкан масъулият ҳар биримизнинг зиммамизда, деб қайд этди Сенат раиси.

ЎзА