Бирлашган миллатлар ташкилотига
аъзо мамлакатларнинг барчасида 3 декабрь “Халқаро ногиронлар куни” сифатида
кенг нишонланади. Имконияти чекланган инсонлар, жамиятнинг тўлақонли аъзоси
ҳисобланади. Хаёт тарзи, билим олиши, тенг ҳуқуқлилиги, барча шароитларнинг
яратилиши борасида мазкур санани байрам сифатида нишонлаш белгиланган. Улардаги
бор имконият, ижод соғлом одамда бўлмаслиги мумкин. Бундай қобилиятли инсонлар
орамизда кўпчиликни ташкил қилади.
Ногиронлиги
бўлган фуқароларимиз доимий эътибор марказида. Айниқса пандемия даврида
уларнинг ҳолидан хабар олишда 4 та сектор рахбарлари, тадбиркорлар, саховатпеша
инсонлар ўз кўмагини аямади. Беруний тумани ҳокими Атабек Сапарбаев сана
муносабати билан туманда инвестиция дастури асосида қуриб битказилган “Сухроб”
кафе-ресторанида ҳам очилиш байрами ва ногиронлар кунига бағишланган хайрия
тадбирида иштирок этди ва сектор раҳбарлари билан биргаликда байрам
қатнашчиларига қимматбахо совғалар берди. Байрам муносабати билан бир пиёла чой
устида, туман маданият бўлими хушовоз хонандаларининг куй-қўшиқлардан баҳраманд
бўлган тадбир иштирокчилари, байрамни кўтаринки рухда ўтказдилар.
Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати