Бу кунни кенг турда байрам
сифатида нишонлашдан асосий мақсад, бутун дунёда амалга оширилган тадбирлар,
режаларни ва яратилаётган шароитларда имконияти чекланган инсонларнинг, бошқа
соғлом инсонлар билан тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, уларнинг манфаатлари ва
қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборатдир.
Бугун Нукус шахридаги “Мурувват” аёллар интернат уйидаги фуқаролардан байрам муносабати билан хабар олинди. “Мурувват” уйи 250 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу ерда яшовчилар учун барча имкониятлар яратилган. Алоҳида айтадиган бўлсак, спорт билан шуғулланиш учун спорт зал, ахборот ресурс маркази, турли тўгараклар шулар қаторидан. Мурувват уйидаги аёллар бўш вақтларида тикувчилик ва тўқувчилик билан шуғулланади. Бино ичида қўл ҳунари асосида ишланган ишларнинг кўргазмали бурчаклари ҳам ташкил қилинган.
“Халқаро ногиронлар куни”
муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси 1-сонли мехрибонлик уйи, болалар
ижодий гуруҳи томонидан мусиқий концерт дастури намойиш этилди, шу билан бирга
“Мурувват” аёллар уйидаги фуқароларга совғалар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига қарашли 4-сонли ва 6-10-сонли мактаб интернатларида таълим-тарбия олаётган ўқувчилардан ҳам хабар олинди ва уларга байрам муносабати билан ўқув қуроллари, иссиқ кийим ва зарур маҳсулотлар берилди. Шунингдек бир қанча тадбирлар ташкил қилиниб, имконияти чекланган фуқаролар учун концерт ва қизиқарли дастурлар намойиш қилинди байрам совғалари топширилди.
“Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан ўтказилган байрам тадбирларида, имконияти чекланган шахсларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлишига имконият яратиб бериш ва жамиятнинг тенг аъзоси бўлиши учун уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини ошириш борасида Президентимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар ва оталарча ғамхўрлиги, шунингдек, халқимизнинг ҳам савобли ишларга ҳисса қўшиши бунинг ёрқин далили ҳисобланади.
Ҳар йили “3-декабрь-Халқаро
ногиронлар куни” сифатида кенг нишонланиши давлатимиз томонидан олиб борилаётган
оқилона яъни ижтимоий ҳимояга асосланган кучли сиёсатнинг асосли кўриниши ва
яққол мисолидир.
ҚР Вазирлар Кенгаши ахборот
хизмати