Тил–ўзлигимиз кўрки, миллийлигимиз белгиси. Қадим
аждодлардан бизга мерос она тил гўдаклигимиздан, она алласи билан жонимизга,
руҳимизга сингиб кетади. Қорақалпоқ тилига Давлат тили мақоми берилганлигига 31
йил тўлди. Шу муносабат билан республикамиз бўйлаб барча шахар ва туманларда
байрам тадбирлари ўтказилмоқда.
Тилга эътибор-элга эътибор.
Қорақалпоқ тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан пойтахтимиз Нукус шахридаги, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали академик театрида катта байрам тадбири бўлиб ўтди.
Байрам муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи
Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Давлетов
қорақалпоқ халқига байрам табригини йўллади.
Қорақалпоқ тилининг бугунги кундаги аҳамияти, таълим тизимида
ўқитилиши ва тилга бўлган ҳурмат ва эътиборни янада мустаҳкамлаш йўлида фидоий мехнат
қилаётган бир гуруҳ ўқитувчилар ташаккурнома ва қимматбахо совғалар билан
тақдирланди.
Байрам кечаси давомида мусиқали концерт дастури, қорақалпоқ
миллий рақслари ҳамда оёқ ўйинлари меҳмонлар эътиборига ҳавола этилди.
Миллийликнинг бугунгача сақланиб қолган энг катта қисми бу
она тилидир. Ҳар бир халқ учун ўз она тили қадриятлар маконидир. Қорақалпоқ
халқининг ҳам эзгулик ва яхшиликка ундовчи шох асарлари борки, бизга
ота-боболаримиздан мерос бўлиб, келажак авлодга етказиб беришдек масъулиятли
вазифани топширади. Маънавий меросим, қорақалпоқ тилим мангу барҳаёт.
ҚР Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати