Тил ҳар бир миллатнинг улкан бойлиги, беназир қадрияти ва бебаҳо мулки ҳисобланади. Ҳар бир халқ, ҳар бир элат, ўзи ҳурмат ва эҳтиром қиладиган тилга эга. Тилда ана шу тилнинг ижодкори бўлган халқ, элатнинг тарихи ва маданияти акс этади. Айни замонда, тил ижтимоий тараққиётда улуғвор аҳамият касб этади. Тил – ҳар бир миллат ўзлигининг ажралмас белгисидир.
Бугун Элликқалъа тумани халқ таълими бўлимига қарашли “Қирққизобод” овул
фуқаролар йиғини худудида жойлашган 40-сонли умумтаълим мактабида 1-декабр
қорақалпоқ тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати
билан “Ана тилим мақтанышым” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда мактаб
ўқувчилари томонидан қорақалпоқ тилида шеърлар ва қўшиқлар ижро қилинди.
Истеъдодли ўқувчилар томонидан тайёрланган байрам тадбири ва саҳна кўринишлари
йиғилганлар кайфиятини кўтариб юборди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси
Жуқорғи Кенгеси депутати, Республика Маънавият ва Маърифат маркази туман
бўлинмаси раҳбари Айша Матниязова қатнашди.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати