26 ноябр куни соат тахминан 12:00 лар атрофида Тошкент вилоятининг Чиноз
туманидаги «Пахта Нефтбазаси»да 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернаси ёниб
кетди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса жойига зудлик билан 14та ўт ўчириш ва қутқарув бригадаси етиб борган. Вазият назоратга олинган.
Айни вақтда қурбонлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган.