Элликқалъа туманига бириктирилган масъуллар – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Туйчиев Анвар Мирзахмедович, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ажиниёз номидаги Нукус Давлат педогогика институти ректори Отемуратов Байрамбой Пардабаевичлар 23-ноябрь куни туманга ташриф буюрдилар. Куни кеча туман ҳокими Сейдамат Авезов хамроҳлигида тумандаги қатор ишлаб чиқариш корхоналари ва туманнинг туризм салоҳияти шунингдек ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан яқиндан танишдилар.
Бугун Элликқалъа тумани ҳокимлигида масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари қатнашдилар.Йиғилишни туман ҳокими Сейдамат Авезов очиб, Қорақалпоғистон Республикасини 2020-2023 йиллар давомида комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида қабул қилинган Президент қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди. Туман ҳокими ўз сўзида Президент қарори билан Иссиқхона хўжалиги ва туризмни ривожлантириш Элликқалъа туманининг ўсиш нуқталари этиб белгиланганини, бу бўйича қатор ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди.Йиғилиш давомида бу борода олиб борилаётган ишлар ва лойиҳага киритилган режалар хусусида туман ҳокими ўринбосарлари ва масъул раҳбарларнинг ахборотлари тингланди.
Йиғилишда Олий
Мажлис Сенати аъзоси Анвар Туйчиев сўзга чиқиб маълумки, Сенат Кенгашининг
тегишли қарорига мувофиқ ҳудудларга бириктирилган сенаторларга 2020-2023
йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш чора-тадбирлари ижроси устидан парламент назоратини амалга
ошириш, қарорнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган
тадбирларни ўтказиш, ҳал этилмаган долзарб муаммолар рўйхатини шакллантириш,
“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар билан
тизимли ишлаш механизмига алоҳида эътибор қаратиш, мавжуд муаммоларни мунтазам
таҳлил қилиб бориш вазифалари юклатилганлигини таъкидлади. Бу борода бажарилиши
лозим вазифалар ҳақида гапирдилар. Президент қарори билан тасдиқланган
2020-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида амалга ошириладиган
инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатига Қорақалпоғистон Республикаси
бўйича 1 359 та, Элликқалъа тумани бўйича 70 та лойиҳалар киритилган
бўлиб, уларни амалга оширишнинг аниқ муддатлари, лойиҳаларни молиялаштириш манбалари
аниқ белгилаб қўйилган. Сенатор А.Туйчиев мазкур лойиҳаларни белгиланган
муддатларда тўлиқ амалга ошириш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги
иш ўринларини ташкил қилиш ва аҳолининг турмуш фаровонлигини янада яхшилашга
замин яратишни таъкидлаб, бу борадаги ишлар махсус штаб томонидан
мувофиқлаштирилиб, юзага келган муаммолар ўз вақтида ҳал қилиб борилишини қайд
этиб ўтди.
Айтиш
керакки, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш
шароитларини яхшилашда фуқаролар билан сайёр мулоқотлар олиб бориш муҳим
аҳамият касб этади. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси Сенати аъзоси Туйчиев Анвар Мирзаҳмедович ҳамда Қорақалпоғистон Жуқорғи
Кенгеси Депутати, Ажиниёз номидаги Нукус Давлат педогогика институти ректори
Отемуратов Байрамбай Пердебаевичлар тумани ҳокими Авезов Сейдамат Сейдалимович
раҳбарлигида жойларга чиқиб, ҳудудларда аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни
ўрганадилар.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати