22.12.2024, Якшанба

Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан, Бош вазир қабулхоналари ҳузурида Давлат активларини бошқариш агентлиги (Агентлик) томонидан корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникалари ташкил этиш белгиланган. Ушбу топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалроғистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг янги биносида Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси ташкил этилди.


Клиника Агентлик томонидан мувофиқлаштирилган ҳолда Давлат хизматлари маркази, Савдо-саноат палатаси, Омбудсман ва бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатмоқда.

Тадбиркорлар ва корхоналарнинг муаммосидан келиб чиққан ҳолда клиника фаолиятига “ягона дарча” тамойили асосида иш олиб боради.

Клиника вазифалари:

- хусусийлаштирилаётган объектлар тўғрисида маълумот бериш;

- хусусийлаштириш тартиби, савдолар тури савдоларни ўтказиш ва уларда қатнашиш тартиби, имтиёз ва преференцияларни тушунтириб бериш;

-корхоналарнинг давлат органлари билан боғлиқ муаммоларини бартараф этиш бўйича амалий кўрсатма бериш:

-бизнесни юритиш ва корпоратив бошқарувни йўлга қўйишда амалий ёрдам бериш;

-юридик ва молиявий-иқтисодий маслаҳатлар бериш.

 

ҚР Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати