22.12.2024, Якшанба

Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш

 Бугун 10 ноябр куни Тўрткўл тумани Маданият саройида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси остида тарғибот гуруҳлари билан биргаликда маърифий-кўнгилочар тадбирлари бошланди. Тадбирга келган меҳмонлар мусиқа мактаби ўқувчилари томонидан мусиқий гулдаста билан кутиб олинди. Маданият саройи фоесида эса 5та ташаббус асосида ёш ҳунармандлар кўргазмаси, ёш китобхонлар бурчаги ҳамда шахмат-шашка бўйича спортчи ёшларнинг дўстона беллашувлари ушбу тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.








Тадбирни Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Ж. Сеттиев кириш сўзи билан очиб берди. Шундан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси Урганч ҳудудий филиали катта ўқитувчиси Ғ. Сапаев сўзга чикди. Тадбир тумандаги хушовоз хонандаларнинг қўшиқларига уланиб кетди.

 

Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.