22.12.2024, Якшанба

Янги узумзорлар барпо этиш мавзусида ўқув амалий семинар ўтказилд

Жорий йилнинг 7-ноябрь куни Элликқалъа тумани “Тупроққалъа” маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги “Элликқалъа саховати” маъсулияти чекланган жамияти узумчилик плантациясида  “Янги узумзорлар барпо этиш ва виночиликни ривожлантириш” мавзусида ўқув амалий семинар ўтказилди. Семинарда, Элликқалъа туман ҳокими С.С. Авезов,  Ўзбекистон Республикаси фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси А.А.Хаитов, Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори Р.Бобоев, Республика узумчилик хўжаликлари раҳбарлари ва тегишли масъул соха вакиллари  иштирок этди.






Ўқув амалий семинарни ўтказишдан мақсад фермер хўжаликлари ва соҳа мутахассисларини узумчиликнинг амалдаги меъёрий-ҳуқуқий асослари ҳамда узумчиликдаги илғор агротехнологияларни чуқур ўзлаштириш асосида касбий маҳоратларини ошириш ҳамда уларнинг билим ва кўникмаларини шакллантиришдан иборатдир.

Шунингдек Республикамизда узумчиликни ривожлантириш буйича ажратиладиган субсидиялар ва имтиёзли кредитлар хақида тўлиқ маълумот берилди.

 

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати