22.12.2024, Якшанба

Ўзбекистондан жорий йилнинг 10 ойи давомида 14 минг 891 тонна шарбат экспорт қилинди

Ўзбекистондан жорий йилнинг 10 ойи давомида 14 минг 891 тонна шарбат экспорт қилинди

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматининг маълумотига кўра, маҳсулотнинг 40 фоизи Россия Федерацияси, яна 40 фоизи Қозоғистон, 10 фоизи Қирғиз Республикаси ва 5 фоизи эса Туркманистонга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда биринчи марта Германия, Украина, Польша ва Бирлашган Араб Амирликларига мева шарбатлари ва алкоголсиз ичимликлар экспорти йўлга қўйилди.

Манба uza.uz