22.12.2024, Якшанба

Аёллар ва ёшлар дафтарини шакллантиришга бағишланди

Тўрткўл туман ҳокимлигида овул ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан бўлиб ўтган йиғилиш аёллар ва ёшлар  дафтарини шакллантиришдаги  ишларнинг  боришига  бағишланди.

Йиғилишда туман ҳокими ўринбосарлари Э.Халимбетов, Х.Матназаров, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари И.Жумабоевалар иштирок қилдилар.

Унда  туманда хатловни самарали юритиш борасида ҳар бир маҳалла раисларининг ҳисоботлари тингланиб, ишларни янада жонлантириш борасида топшириқлар берилди.

 

Шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказиш, тарғибот тадбирларини маҳаллалар бўйича ўтказиш, аҳоли кайфиятини кўтариш мақсадида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш”ғояси остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ташкил этиш режалаштирилганлиги, ушбу тарғибот тадбирларини туманимизда ҳам ўтказиш бўйича аҳолига тарғибот ишларини олиб бориш  борасида фуқаролар йиғини раисларига  тушунчалар  берилди.


 Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар гуруҳи ва Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, сиёсатчилар, олимлар, маданият арбоблари, санъаткорлар, психологлар ҳамда ёшлардан иборат Республика тарғибот гуруҳлари  аъзолари билан биргаликда  ўтказиладиган ушбу маданий тадбирларга “темир дафтар”га киритилган, карантин сабабли уйида ўтирган фуқаролар - ёшлар, нуронийлар  таклиф қилиниши мақсадга мувофиқлиги билдирилди.



 Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.