22.12.2024, Якшанба

Беруний туманида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 16 октябр куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларидан келиб чиқиб, туман аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ички истеъмол бозорига маҳсулот етказиб берилишини тизимли мониторинг қилиш ҳамда назоратни йўлга қўйиш ва нарх-навонинг асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

 

Бугунги кунда Беруний туманида 192 мингдан ортиқ киши истиқомат қилиб, аҳолини СанПИН меъёрлари асосида 11 та асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун жорий йилнинг ноябр ойидан

2021 йил май ойига қадар зарур бўлган маҳсулотлар ҳажмини аниқ ҳисоб-китоб қилиниб, унга кўра, 2070 тонна гўшт, 943 тонна парранда гўшти,                   1286 тонна балиқ, 5262 тонна картошка, 731 тонна гуруч, 20 млн. дона тухум,  2660 тонна пиёз, 2044 тонна сабзи, 12366 тонна ун, 1054 тонна шакар,                   1054 тонна ёғ маҳсулотларига эҳтиёж мавжудлиги аниқланди.

Ушбу маҳсулотларни кафолатли таъминлаш ва нарх-навони барқарор сақлаш бўйича аниқ режалар белгиланди.


Аҳолини қиш-баҳор мавсумида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашда захира тадбирларини амалга ошириш учун 1000 тонна сиғимли музлаткич ва 550 тонна сиғимли омборхоналар жалб этилади. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Примов тадбирколар билан учрашиб, жамғарилган ва музлатгичларда сақланаётган маҳсулотлар билан танишди ва тегишли кўрсатмалар берди.



Бундан ташқари, туман ҳокимлиги ҳузурида Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш жамғармаси ташкил қилиниб, маблағлар жалб қилиш чоралари кўрилмоқда. Ушбу жамғарма маблағлари мақсадли ишлатилиши юзасидан туман ҳокимлиги ҳамда Департаментнинг Беруний туман бўлими томонидан доимий назорат ишлари олиб борилади.  

 

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати