22.12.2024, Якшанба

“Ҳаётга қўшил” кўрик танловининг тақдирлаш маросими бӯлиб ӯтди

Бугун, 31-октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг мажлислар залида   ӯқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва педагогик-психологик республика ташхис маркази томонидан умумтаълим мактабларининг 4-11-синф ўқувчилари ўртасида эълон қилинган “Ҳаётга қўшил” кўрик танловининг тақдирлаш морасими бӯлиб ӯтди. Мазкур кӯрик танловга Ўзбекистон Республикаси бўйича умумтаълим матабларида таълим олаётган 60 минг дан зиёд ўқувчилар  4 та йўналиш бўйича фаол иштирок этдилар.

 Тақдирлаш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири А.Аяпов иштирок этди. Танлов ғолиблари вазирликнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


 Танловнинг “Энг яхши шеър” йўналиши бўйича Нукус шаҳри 37-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 7-синф ўқувчиси Муфтиллаева Айнура Сагидуллаевна фаҳрли III ўринни қўлга киритди.

 “Энг яхши видеоролик” йўналиши бўйича Хўжайли тумани 1-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиси Карамова Раъно Сарсенбаевна “Ҳаётга қўшил” видеоролиги билан иштирок этиб, фаҳрли III ўринни қўлга киритди.


 “Энг яхши видеоролик” йўналиши бўйича Нукус шаҳри Президент мактабининг 9-синф ўқувчиси Мусаев Комрон Даврон ўғли “Орзу қилишдан чарчамаймиз, мақсад қўйишни ўрганамиз” номли видеоролиги учун фаҳрли III ўринни қўлга киритди.


 Ушбу танловда 3 нафар ўқувчилар турли номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритган бўлса, 7 нафар ўқувчилар эса “Энг фаол иштирокчи” деб топилди.

Жумладан, “Энг яхши видеоролик” йўналиши бўйича:

 Тахиатош тумани 6-мактаб ўқувчиси Райимбаева Моҳинур Нурилло қизи “Энг яхши – ижодкорона ёндошув” номинацияси;

 Шўманай тумани 7-мактаб ўқувчиси Қаллибекова Динора Айбек қизи “Энг яхши – психологик ёндошув” номитацияси билан тақдирланди.

 «Энг яхши шеър» йўналиши бўйича Нукус шаҳар 8-сонли мактабнинг ўқувчиси Айтимбетова Умида Максетбай қизи “Ижодкор” номинацияси билан тақдирланди.

 “Энг яхши – эссе” йўналиши бўйича  Шўманай тумани 28-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Илескенова Майра Ергали қизи;

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Богуш Яна Валеревна “Энг яхши –ижодий ёндошув” номинацияси билан тақдирланди.

 “Энг яхши  – ижтимоий плакат” йўналиши бўйича  Нукус шаҳар 38-сонли мактабнинг 4-синф ўқувчиси Ердашева Дилдора Бахрамовна;

 Чимбой тумани 17-сонли мактабнинг 4-синф ўқувчиси Адилбаева Сарбина Рашид қизи “Энг яхши – ижтимоий плакат” номинацияси билан тақдирланди.

 

Халық билимлендириў министрлиги Мəлимлеме хызмети